18:35 / 25.03.2019
14061

Уругвай миллий терма жамоаси China Cup 2019 ғолиби бўлди

Хитойнинг Наннинг шаҳрида China Cup 2019 халқаро турнири якунланди.

Финалда Уругвай миллий жамоаси Таиланд миллий жамоаси билан беллашди ва 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Голлар Весино, Перейра, Стуани ва Гомес ҳисобига ёзилди. 

Аввалроқ, 3-ўрин учун ўтган баҳсда Ўзбекистон миллий жамоаси Хитой миллий жамоасини 1:0 ҳисобида енгган эди.

Уругвай турнир ярим финалида айнан Ўзбекистонни доғда қолдирганди (3:0).

Уругвай миллий терма жамоаси ҳужумчиси Стуани 3та гол билан мусобақа тўпурари бўлди.

China Cup 2019 
Финал
25 март, Наннинг
Таиланд – Уругвай 0:4
Голлар
: Весино (6), Перейра (38), Стуани (58), Гомес (88)

Top