Ушбу конференцияни ўтказишдан мақсад спорт турларини ҳисобга олган ҳолда спортчиларни овқатланиш тизимини йўлга қўйиш ва амалга оширишдан иборат. Семинарда спортчиларнинг рационал овқатланиш, табиий оқсилга бой маҳсулотларни исътемол қилиш мавзусида маърузалар тингланди.
Тадбирни Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази раҳбари А.Садиков очиб берди.

Тошкент тиббиёт академияси профессори Г. Шайхова, диетолог, тиббиёт фанлар номзоди И.Отажонов, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университети доценти Н.Светличная, “SIBERIAN WELLNESS” компанияси вакили Юриан Турсин сўзга чиқдилар.

Анжуман қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан чоп этилган 9 та методик қўлланмалар Республика Олимпия Заҳиралари спорт мактаб-интернати ҳамда спорт федерация ходимларига тарқатилди.



Тадбир якунида келгусидаги режалар тузиб олиниб, уларни амалга ошириш механизмлари келишиб олинди.
Зилола Тўлаганова








