Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
FB CardHub Клиринг: Fido-Biznes янги авлод карта платформасини жорий этишни бошламоқда
FB CardHub янги платформасининг илк модули — FB CardHub Клиринг банкларда карта клирингини марказлаштириш, банкнинг асосий тизимига тушадиган юкламани камайтириш ҳамда операцияларни қайта ишлаш шаффофлигини оширишга xизмат қилади.
Fido-Biznes банкларнинг карта ҳисоб-китобларини бошқариш учун мўлжалланган янги модулли FB CardHub платформасини тақдим этди. Платформанинг жорий этишга тайёр бўлган илк модули — FB CardHub Клиринг бўлиб, у ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Халқ банкида пилот лойиҳа сифатида жорий этилмоқда.
Мазкур ечим карта клирингининг ресурс талаб қилувчи жараёнларини алоҳида технологик контурга ажратиш, АБТнинг асосий контурига тушадиган юкламани камайтириш ҳамда амалдаги банк тизимини асосий ҳисоб юритиш тизими сифатида сақлаган ҳолда операцияларни 24/7 режимида узлуксиз қайта ишлаш имконини беради.
Fido-Biznes банкларнинг карта бизнесини босқичма-босқич модернизация қилиш учун яратилган янги FB CardHub платформасининг илк модули — FB CardHub Клирингни тақдим этмоқда.
Модул UZCARD, HUMO ва халқаро тўлов тизимлари процессинг марказларидан келувчи клиринг ҳамда транзакция файлларини ягона контурда қайта ишлайди, автоматик солиштиришни амалга оширади, дубликатларни аниқлайди, бухгалтерия ўтказмаларини тайёрлайди ҳамда маълумотларни амалдаги автоматлаштирилган банк тизимига узатади.
FB CardHub платформасини жорий этиш айнан Клиринг модулидан бошланмоқда, чунки бугунги кунда клиринг контури банк карточка инфратузилмасининг энг кўп юклама тушадиган ва энг муҳим қисмларидан бирига айланган. Мазкур ечимни биринчи бўлиб пилот тарзда жорий этаётган банк — Ўзбекистон Республикаси Халқ банки.
Карта бизнеси янги юклама босқичига кирди
Сўнгги йилларда мобил банк хизматлари, рақамли тўлов сервислари, эквайринг, маркетплейслар ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг жадал ривожланиши банкларнинг карта инфратузилмасига тушадиган юкламани сезиларли даражада оширди. Операциялар сони кўпайди, интеграциялар кенгайди, мижозлар эса банк хизматларидан 24/7 режимида узлуксиз фойдаланишни кутмоқда.
Шу шароитда карта клиринги энди ёрдамчи жараён эмас. Ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, операциялар шаффофлиги, мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ҳамда янги карта маҳсулотларини тезкор ишга тушириш имконияти бевосита клиринг жараёнининг тезлиги ва барқарорлигига боғлиқ.
Нима учун биринчи модуль сифатида айнан Клиринг танланди?
Карта операциялари ҳажмининг ортиши, интеграциялар сонининг кўпайиши ва банк сервисларининг мураккаблашуви карта инфратузилмасига қўйиладиган талабларни сезиларли даражада оширди. Клиринг операцияларини қайта ишлаш тобора кўпроқ ҳисоблаш ресурсларини талаб қилмоқда, юкламанинг ортиши эса карта жараёнларини банкнинг асосий тизими ишлашига янада боғлиқ қилиб қўймоқда.
Шу сабабли Fido-Biznes FB CardHub платформасини айнан Клиринг модулидан бошлаб жорий этмоқда. Уни алоҳида технологик контурга ажратиш АБТнинг асосий контурига тушадиган юкламани камайтириш ва карта операцияларини янада барқарор қайта ишлаш имконини беради. Бундан ташқари, клиринг маълумотларини қайта ишлаш тезлиги савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишига ҳамда мижозларга кўрсатиладиган молиявий хизматлар сифатига бевосита таъсир кўрсатади.
FB CardHub Клиринг: ягона қайта ишлаш контури
FB CardHub Клиринг — процессинг марказларидан келадиган клиринг ва транзакция файлларини қабул қилиш ҳамда қайта ишлаш, карта ва терминал операциялари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, натижаларни солиштириш ва бухгалтерия ўтказмаларини шакллантириш учун мўлжалланган автоматлаштирилган ечимдир.
Модуль UZCARD, HUMO ва халқаро тўлов тизимлари бўйича операцияларни ягона технологик контурда қайта ишлайди. Натижада банк тарқоқ процессинг схемаларидан ягона қайта ишлаш, мониторинг ва назорат моделига ўтиш имкониятига эга бўлади.
Ечим келаётган файлларни автоматик текширади, уларнинг яхлитлигини назорат қилади, дубликатларни аниқлайди, операцияларни солиштиради, бухгалтерия ҳисоби учун зарур маълумотларни тайёрлайди ва уларни амалдаги АБТга узатади.
Банк мутахассислари ҳар бир файл ва операциянинг бутун қайта ишлаш жараёнини кузатиши мумкин. Бу клиринг жараёнининг шаффофлигини оширади, баҳсли операцияларни тезроқ таҳлил қилиш имконини беради ҳамда қўлда бажариладиган ишлар ҳажмини камайтиради.
FB CardHub Клиринг маълумотларни 24/7 режимида узлуксиз қайта ишлаш учун мўлжалланган. Платформа оммавий тўловлар, иш ҳақи лойиҳалари, ижтимоий тўловлар, пенсиялар ва мавсумлий юқори юклама даврларида ҳам барқарор ишлашни таъминлайди.
Алоҳида технологик контур ва АБТда ҳисобни сақлаб қолиш
FB CardHub Клирингнинг асосий тамойили — карточка операцияларини қайта ишлашни банкнинг асосий ядросидан ажратишдир. Клиринг файллари ва транзакциялар алоҳида технологик контурда қайта ишланади, бухгалтерия ҳисоби учун тайёрланган маълумотлар эса АБТга узатилади.
Бундай ёндашув АБТнинг асосий контурига тушадиган юкламани камайтиради, карта операцияларини қайта ишлашни мослашувчан кенгайтириш имконини беради ҳамда банкнинг амалдаги тизимини асосий ҳисоб юритиш платформаси сифатида сақлаб қолади.
Шу билан бирга, FB CardHub Клиринг бухгалтерия ҳисобини юритувчи тизимни алмаштирмайди ва мавжуд бухгалтерия моделидан воз кечишни талаб қилмайди. Модуль бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун зарур бўлган маълумотлар ва ўтказмаларни тайёрлайди, барча ҳисоб юритиш эса амалдаги АБТда давом этади.
Бундай архитектура банкларга карточка инфратузилмасини босқичма-босқич модернизация қилиш имконини беради — амалдаги операцияларни тўхтатмасдан, банк ядросини тубдан қайта қурмасдан ва янги тарқоқ ечимларни жорий этмасдан.
Халқ банкидаги пилот лойиҳа
FB CardHub Клирингни амалий жорий этишнинг биринчи босқичи Халқ банкида амалга оширилаётган пилот лойиҳа бўлди.
Банк учун ушбу лойиҳа карточка клирингини янада марказлашган ва самарали бошқариш моделига ўтиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.
«Биз учун фақат файлларни автоматик қайта ишлаш эмас, балки назорат, солиштириш, мониторинг ва карточка транзакцияларини таҳлил қилиш жараёнлари ягона контурда бирлаштирилган платформага эга бўлиш муҳим эди. Бундай ёндашув клиринг жараёнини янада шаффоф ва бошқариладиган қилади, шунингдек, янги талаблар, форматлар ва сервисларни жорий этишда банкка кўпроқ мослашувчанлик беради», — деди Халқ банки Клиринг ва транзит ҳисобварақларини таҳлил қилиш департаменти директори Дилшод Саттаров.
Ягона карта платформаси сари илк қадам
FB CardHub Клиринг — FB CardHub янги платформасининг биринчи модулидир. Айнан ушбу модулдан Fido-Biznes банкларнинг карта бизнесини ривожлантиришга қаратилган платформавий ёндашувни босқичма-босқич жорий этишни бошламоқда.
Келгусида FB CardHub платформаси карталарни эмиссия қилиш, оммавий тўловлар, иш ҳақи лойиҳалари, ижтимоий тўловлар ва эквайринг модуллари билан кенгайтирилади. Уларнинг барчаси ягона технологик архитектура, умумий интеграция ёндашуви, мониторинг ва карта жараёнларини бошқариш тамойиллари асосида ишлайди.
«Бугунги кунда банкларнинг карта бизнеси оммавий, узлуксиз ва технологик жиҳатдан мураккаб тизимга айланди. Шу сабабли FB CardHub платформасини яратишда биз банкларга навбатдаги алоҳида функционал ечимни эмас, балки карта инфратузилмасини ривожлантиришнинг платформавий ёндашувини таклиф этишни мақсад қилдик. Биз айнан Клиринг модулидан бошлаяпмиз, чунки бугунги кунда энг катта юклама айнан шу контурга тушмоқда ва у ҳисоб-китоблар тезлиги, операциялар шаффофлиги ҳамда карта сервисларининг барқарор ишлашига бевосита таъсир кўрсатади», — деди Fido-Biznes бош директори Фарида Дадажанова.
FB CardHub банклар карта инфратузилмасини босқичма-босқич модернизация қилиш учун технологик асос яратади. Платформа амалдаги АБТни асосий ҳисоб юритиш тизими сифатида сақлаган ҳолда, карта сервисларини изчил ривожлантириш ва келгусида уларни мослашувчан кенгайтириш имконини беради.
Реклама ҳуқуқи асосида