18:00 / 19.04.2019
13638
Реклама

«EXPO-RUSSIA UZBEKISTAN 2019» Халқаро саноат кўргазмаси

«EXPO-RUSSIA UZBEKISTAN 2019» иккинчи халқаро саноат кўргазмаси ва «Russia Smart Innovation» Тошкент Бизнес-форуми 2019 йил 24-26 апрель кунлари Тошкентдаги Ёшлар ижод саройи (Мустақиллик кўчаси, 2)да бўлиб ўтади.

Жорий йилда кўргазмада  200 дан ортиқ компаниялар иштирок этишади ва турли соҳаларда, жумладан энергетика, телекоммуникация ва алоқа, тиббиёт ва фармацевтика, машинасозликдаги энг сўнгги технологиялар ҳамда ишланмаларни намойиш этишади. Қишлоқ хўжалиги, транспорт, қурилиш, тоғ-кончилик ва кимё саноатини ривожлантиришдаги охирги тенденциялар таъкидланади. Халқ истеъмоли маҳсулотлари алоҳида блокда намойиш этилади. Шунингдек, кўргазма меҳмонларида Россиянинг юқори технологияли виртуал реаллик платформаси VR Platforma’ни синаб кўриш имконига эга бўлишади. Бунда ҳар қандай фойдаланувчи виртуал реалликда юриши ва югуриши мумкин. Кўргазма тор ихтисослашмаган, барча соҳалараро бўлганлиги сабабли сиз ташриф буюрганингизда энг сўнгги индустриал трендлар ҳақида билиб олишингиз, асосий юқори технологияли тармоқларнинг ривожланиш йўналишлари тўғрисида янги маълумотларга эга бўлишингиз ҳамда келажакда бу янгиликларни ўз бизнесингиз фойдаси учун ишлатишингиз мумкин.

Тадбир доирасида иқтисодиётни рақамлаштириш, «Электрон ҳукумат» мавзуларида бир неча панел сессиялар, таълим муаммолари, агросаноат мажмуалари, телетиббиёт ва фармацевтика, транспорт, қурилиш, энергетика соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича давра суҳбатлари, шунингдек, В2В учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.  Кенг миқёсдаги маданий дастур, жумладан «Россия билан учрашув» кинофестивали, Араик Галстяннинг гуллар шоуси ҳам кўзда тутилган.

Ташкилотчилар қайд этишича, тадбир Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни келгусида ривожлантириш ва янада мустаҳкамлаш, турли соҳаларда россия-ўзбек иқтисодий ҳамкорлигининг шакл ва йўналишларини диверсификация қилиш мақсадида ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, у Ўзбекистон бозорида Россиянинг юқори технологияли экспорт маҳсулотларини тарғиб қилиш ва таълим ҳамда илм-фан соҳасида тадбиркорлар ҳамкорлигини кенгайтиришга ҳам йўналтирилган.    Шунингдек, кўргазма икки мамлакат илмий институтларининг инновацион фаоллиги ва ўзаро ҳамкорлигини  рағбатлантиришга ҳам хизмат қилади.

Алоҳида блокда Россия компаниялари ва ташкилотлари экспозициялари намойиш этилади – Россия экспорт маркази кўмаги билан “Россияда ишлаб чиқарилган” бренди остида турли саноат соҳаларидаги инновацион ғояларни намойиш этувчи Россия Федерацияси миллий стенди иштирокчилари, экспонентлари иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, биринчи шунга ўхшаш тадбир 2018 йил апрель ойида ўтказилган. Тошкентда ташкил этилган кўргазма давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»га бағишланган. Иштирокчилар томонидан режалар ҳақида шартнома ва битим имзолаш учун шарт-шароитлар тайёрланган.  Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича етти давра суҳбати, семинарлар ва тақдимотларда иштирок этиш катта қизиқиш уйғотган. Бизнес ҳамжамияти вакиллари учун кўргазманинг самарадорлигини ишчи дастур доирасида 600 мақсадли учрашувлар ташкил этилганлиги ҳам тасдиқлайди. 2019 йилда 1200дан ортиқ мақсадли учрашувлар ўтказилади.

Кўргазма ташкилотчиси  «Зарубеж-Экспо» ОАЖ бўлиб, Ўзбекистон томонидан ҳамкор ташкилотчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси иштирок этмоқда.  Ўзбекистон Республликаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Россия ТИВ, Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Россия сановат ва савдо вазирлиги, РФ Ўзбекистон Республикасидаги Савдо ваколатхонаси, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси, Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Россия энергетика вазирлиги  ва Россиянинг бошқа соҳалардаги идоралари тадбирни ўтказишда кўмаклашмоқда.

Сизларни «EXPO-RUSSIA UZBEKISTAN 2019» кўргазмаси ва «Russia Smart Innovation» форумига таклиф этамиз!

Меҳмонлар қуйидаги ҳавола бўйича рўйхатдан ўтади: www.zarubezhexpo.ru/visitUzb

Барча саволлар бўйича Ташкилий қўмитага мурожаат қилишингиз мумкин:

+7 (495)721-32-36; e-mail: info@zarubezhexpo.ru

+99893 535 80 20

Реклама ҳуқуқи асосида

Top