Жамият | 13:15 / 25.04.2019
3291
2 дақиқада ўқилади

«Энг яхши корпоратив юридик хизмат» танлови ғолиби аниқланди

LUKOIL Uzbekistan Operating Co компанияси «Энг яхши корпоратив юридик хизмат» танлови ғолиби дея эътироф этилди.

Tashkent Law Spring биринчи халқаро юридик форуми доирасида Адлия вазирлиги «Энг яхши корпоратив юридик хизмат» танлови эълон қилинган эди.

Ушбу танловга мамлакат ҳудудида фаолият кўрсатаётган учта ташкилот номзод сифатида кўрсатилган эди:
– «ЎзСаноатқурилишбанк» юридик хизмати; 
– LUKOIL Uzbekistan Operating Co юридик хизмати; 
– Самарқанд автомобил заводи юридик хизмати.

Танлов натижасига кўра, Самарқанд автомобил заводи юридик хизмати учинчи ўрин, «ЎзСаноатқурилишбанк» юридик хизмати иккинчи ўрин, LUKOIL Uzbekistan Operating Co юридик хизмати биринчи ўринга муносиб кўрилди. Ғолибларга Адлия вазирлиги томонидан мос равишда 10, 5 ва 2 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари топширилди.

«Ташкилотимиз 2004 йилдан буён Ўзбекистонда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Мамлакатдаги иқтисодий ва ҳуқуқий ўзгаришлар ижобий характерга эга. Форумнинг барча меҳмонларини Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга даъват этиб қоламан», дейди LUKOIL Uzbekistan Operating Co бош директори Степан Гуржий.

Мавзуга оид