Президент Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни «Лукойл» (Россия) компанияси асосчиси Вагит Алекперовни қабул қилди.

Вагит Алекперов давлат раҳбарига компания томонидан Ўзбекистон энергетика тармоғида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати ҳақида батафсил ахборот берди.

Геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштириш, нефть маҳсулотлари чакана савдоси тармоғини ривожлантириш лойиҳалари шулар жумласидан.

Компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш бўйича режалар ҳам кўриб чиқилди.