Жаҳон | 09:53 / 26.04.2019
5592
2 дақиқада ўқилади

Суданнинг собиқ президентининг соғлиғи ёмонлашаётгани маълум қилинди 

Фото: EPA-EFE/KIM LUDBROOK Scene headshot

Суданнинг армия томонидан ҳокимиятдан четлатилган собиқ президенти Умал ал-Баширнинг соғлиғи жадал ёмонлашмоқда. Бу ҳақда Суданнинг Akhir Lahza нашри маълум қилди.  

Маълум қилинишича, айни вақтда Хартумнинг марказий турмасида сақланаётган 75 ёшли сиёсатчи бир нечта касалликдан азият чекади. “Унинг ортидан терапевт, кардиолог, отоларинголог, невропатолог ва ревматологдан иборат шифокорлар бригадаси мунтазам кузатув олиб бормоқда. Турмадаги шароитлар ал-Баширнинг саломатлиги ортидан тегишлича кузатув олиб бориш ва унинг зўрайган касалликларини даволашга имкон бермайди”, дейилган хабарда.

Аввалроқ ал-Башир турмада очлик эълон қилиб, овқат ейишдан бош тортгани, унинг ҳолати венага юборилувчи озуқавий дорилар билан қўллаб-қувватланаётгани ҳақида маълумот берилган. 

Sky News Arabiya телеканалининг хабар беришича, узоқ йиллар раиси ал-Башир бўлган “Миллий конгресс” партиясининг активлари 31 млрд доллардан ошади. Бу активларга 3 мингдан кўпроқ компания ва муассаса, 5 мингдан кўпроқ қимматбаҳо автомобил, турли инвестициявий жамғармалар, 1,5 минг бино киради.  

Суданнинг “Ат-Тайёр” нашрининг ёзишича, ушбу активлардан аксарияти сирли тарзда ғойиб бўлган. 

Мавзуга оид