Ўзбекистон | 08:28 / 27.04.2019
9123
1 дақиқада ўқилади

Америкалик профессор Халқ таълими вазирлигига маслаҳатчи этиб тайинланди 

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Шимолий Жоржия университетининг педагогика фанлари доктори, профессор Карли Вомак-Вен Халқ таълими вазирлигига ўқув дастурлари ҳамда таълим стандартларини қайта кўриб чиқишда кўмаклашади.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, профессор Карли Вомак-Вен сентябрь ойидан Ўзбекистонда иш бошлайди. Икки ой мобайнида давлат таълим стандартларини баҳолашга ва қайта кўришга ёрдам беради. Хусусан, таълим жараёнига STEAM дастурини жорий этишда ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда маслаҳат бериб боради.

Америкалик профессор Фулбрайт дастури бўйича Халқ таълими вазирлигига маслаҳатчи этиб тайинланди. Ушбу дастур АҚШлик юқори малакали мутахассислар ва олимларни тажриба алмашиш учун жалб этиш имконини беради, дейилади хабарда.