Жаҳон | 13:36 / 27.04.2019
5746
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланкада полиция махсус амалиёти давомида 15 киши ҳалок бўлди

Фото: REUTERS/Dinuka Liyanawatte

Шри-Ланка ҳарбий полицияси ва террорчиликда гумонланаётганлар ўртасидаги отишма вақтида 15 киши, жумладан, олти нафар бола ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Reuters. Полиция маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида террорчиликда гумонланган уч нафар шахс бор.

Шри-Ланка шарқидаги Сейнтамаруту шаҳрида 26 апрель куни кечқурун отишма содир бўлди. Махсус амалиёт вақтида учта портлаш рўй берди, дея хабар қилган полиция вакили.

News 1st нашри хабарига кўра, полиция амалиёти давомида жами олти нафар худкуш-террорчи ҳалок бўлган.

Аввалроқ, 26 апрель куни Сейнтамаруту муниципалитети билан қўшни бўлган Калмунай шаҳрида портлашлар содир бўлгани хабар қилинганди.

21 апрель куни Шри-Ланкада меҳмонхоналар ва католик черковларида терактлар серияси юз берди. Портлашлар вақтида, янгиланган маълумотларга кўра, 250дан ортиқ киши ҳалок бўлган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид