Спорт | 14:30 / 08.05.2019
8205
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олимпия жамоаси Миср билан ўйнайди

Ўзбекистон олимпия жамоаси келаси йилнинг январь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Унда дастлабки учта ўринни эгаллаган жамоалар Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритади.

ЎФА сайти хабарига кўра, мана шу мусобақага жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон олимпия жамоаси июнь ойида Миср олимпия жамоаси билан ўйнайди. Баҳслар 9 июнь куни Андижонда ва 11 июнь куни  Наманганда ўтказилади.

Миср олимпия жамоасининг сўнгги ўртоқлик ўйинларидаги қайдномасига назар ташлайдиган бўлсак, таркибда Бельгиянинг «Гент», Қоҳиранинг «Ал-Аҳлий», Искандариянинг «Ал-Иттиҳод» каби кучли клуб вакиллари борлигини кўриш мумкин.

Дарвозабонлар: Умар Салоҳ («Замалек»), Умар Ризвон («Ал-Ғуна»), Шаҳоб Холид («Ад-Даҳлия»).

Ҳимоячилар: Маҳмуд Ал-Ғаззор («Ал-Аҳлий»), Усома Жалол («Макасса»), Маҳмуд Марей («Водий Дажла»), Марвон Ан-Нажжор («Ал-Иттихад»), Аҳмад Абу Фотиҳ («Замалек»), Карим Ал-Ироқий («Ал-Масрий»), Абдулваҳҳоб Исмоил («Мокавлун»).

Яримҳимоячилар: Аҳмад Ҳамдий, Акрам Товфиқ, Носир Моҳир (барчаси «Ал-Аҳлий»), Аҳмад Бэкҳем («Водий Дажла»), Важих Абдулҳаким («Исмоилия»), Аҳмад Мустафо («Гент» Бельгия), Муҳаб Ёсир («Нужум»), Иброҳим Абдулкавий («Смуха»), Юсуф Ал-Жавҳарий («Мокавлун»).

Ҳужумчилар: Аҳмад Раййан, Карим Волид Недвед (иккаласи - «Ал-Аҳлий»), Тоҳир Муҳаммад («Мокавлун»), Носир Мэнси («Пайрамидс»), Шариф Ризо («Смуха»), Абдулла («Ал-Жаиш»).

Мавзуга оид