14:08 / 08.05.2019
11810

Украина 9 май арафасида Россия билан чегарани қўриқлашни кучайтирди

Фото: Александр Полегенько/РИА «Новости»

Украина 9 май куни арафасида Россия билан чегарадаги хавфсизликни кучайтирди. Бу ҳақда РИА «Новости» мамлакатнинг чегара хизмати матбуот хизматига таяниб хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Украина чегарачилари чегара хавфсизлигини янада мустаҳкамлай бошладилар. Бу россиялик байкерлар мамлакатга кира олмаслиги, шунингдек «қуроллар Украинага олиб кирилишининг олдини олиш учун» қилинмоқда.

«Давлат чегарасидаги хавфсизлик кучайтириш чоралари Украина ҳудудига қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, бошқа террор воситалари олиб кирилишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда», - дея таъкидлаб ўтишган матбуот хизматида.

Top