Кореяга ишга юбормаган фирибгарлар қўлга олинди - ИИВ
2019 йил 13 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туман прокуратурасидан ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Уларга кўра, 2017 йил март ойида Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи 49 ёшли Ф.К. ва Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи 61 ёшли Б.М.лар “Чорсу” деҳқон бозори олдида Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи 62 ёшли Б.Т. ва бир нечта шахсларга Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги агентликда ишловчи танишлари орқали Кореяга ишга юборишликларини айтган.
Улар алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан 53 000 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар берган ваъдаларини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари кўрсатилган.
Ф.К. ва Б.М.лар ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:45 / 21.11.2022
Алданиб қолманг: Telegram'да аҳолига пул тарқатилаётгани ҳақида ёлғон хабар айланиб юрибди
12:25 / 20.12.2021
Комилов: Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Корея алоқаларини иттифоқчилик даражасига кўтаришни таклиф қилди
17:17 / 17.12.2021
Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси парламенти спикери билан учрашди
15:00 / 17.12.2021