Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атом энергетикаси соҳасида амалга ошириладиган ишларга доир "йўл харитаси" имзоланди
Тошкент шаҳрида 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом электрстанцияси қурилиши бўйича амалга ошириладиган асосий чора-тадбирлар йўл харитасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ҳужжат Бош вазир маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов ва Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев томонидан имзоланди. Kun.uz мухбири Энергетика вазирлигидан олинган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
"Йўл харитаси" лойиҳанинг иккинчи босқичида амалга ошириладиган аниқ вазифаларни ўз ичига олган. Жумладан, ҳужжатга мувофиқ атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (ОВОС)нинг дастлабки маълумотларини тайёрлаш учун хафсизликни асослаш юзасидан дастлабки ҳисобот тузиш бўйича кўрсатмалар тайёрланади.
Ҳужжатдан шунингдек, лойиҳани амалга ошириш учун шартнома тузиш ва мувофиқлаштириш шартлари ҳам жой олган.
Қайд этилишича, "йўл харитаси" Ўзбекистоннинг нефть ва гази – OGU 2019» 23-Халқаро кўргазмаси ва конференцияси ҳамда Power Uzbekistan 2019 кўргазмаси доирасида имзоланди.
Мавзуга оид
09:10
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:19 / 05.06.2026