Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекободда аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилди
2019 йил 20 май куни соат 14:00ларда Бекобод шаҳар, Ўзбекистон маҳалласи, Истиқбол кўчаси, 22-уйнинг рўпарасида жойлашган чиқиндихонада Бекобод шаҳар, Меъмор (Аббасова) кўчасида яшовчи фуқаро Р.М.нинг (1975 й.т., аёл киши) мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Бош прокуратура хабарига кўра, воқеа жойига зудлик билан бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқдилар.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур оғир жиноятни фош этиш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:47 / 04.04.2026
Қўқонда банк ходимининг қотиллиги: жиноят қандай рўй берган?
20:37 / 02.04.2026
Фарғонада банк ходими мижозни ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди
21:03 / 24.03.2026
Конфет қоғози россиялик аёлнинг қотилини аниқлашга ёрдам берди
15:32 / 12.03.2026