Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тиббий буюмлар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 29 июндаги 60-сон буйруғи билан тасдиқланган Тиббий буюмлар рўйхати қуйидаги 75-1-банд билан тўлдирилади:

“75-1. Эшитиш мосламалари (ички ва ташқи), кохлеар имплантантлар.”.

Маълумот учун, тиббий буюмлар рўйхатидан ҳозирги вақтда 108-банд жой олган. Улар:

I. Тиббиёт боғлов материаллари:

1. Тиббиёт докаси, шу жумладан пахта матоли ва тўқилган;

2. Тиббиёт гигроскопик, гигиеник, жарроҳлик пахтаси;

3. Тиббиёт гипсли бинтлари;

4. Мато ва номато материалдан тайёрланган тиббиёт бинтлари;

5. Биринчи тиббий ёрдам боғламлари тўплами;

6. Гемостатик материаллар;

7. Тиббиёт тампонлари, турундалар, пахта-докали боғлов воситалари, шу жумладан докадан тайёрланган салфеткалар ва қирқимлар;

8. Тиббиёт ниқоблари;

9. Тиббиёт пластирлари (маҳкамловчи ёки даволовчи);

10. Тиббиёт елимлари;

11. Сорбентлар ва гемостатик кукунлар;

12. Тиббиёт таёқчалари.

II. Тиббиёт тикув материаллари:

13. Тиббиётда қўлланиладиган иплар (сўриладиган ёки сўрилмайдиган, игнали ёки игнасиз);

14. Жарроҳлик тикув скобалари ва клипсалари.

III. Тешиш, инъекция, трансфузия ва сўриб олишга мўлжалланган тиббий буюмлар:

15. Бир маротаба қўлланиладиган инъекцион шприцлар;