Тадбир давомида "Рh." МЧЖ раҳбари А.С. фуқаро Р.М. билан ўзаро тил бириктириб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 95 000 дона тиббий қўлқопларни фуқарога 180 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушландилар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар ушлангани ҳақида хабар қилинганди.











