01:53 / 30.05.2019
24256

«Арсенал»ни йирик ҳисобда мағлуб этган «Челси» Европа Лигаси ғолиби бўлди

Фото: Reuters

Европа Лигасида финал ўйини ўтказилди.

Ҳал қилувчи баҳсда Лондоннинг 2та клуби «Челси» ва «Арсенал» беллашди. 

Асосий воқеалар 2-бўлимда юз берди. 49-дақиқада Жиру боши билан гол уриб, «Челси»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 60-дақиқада Азар томонидан етказилган тўпни Педро дарвозага йўллади. 65 ва 72-дақиқаларда Азар 2та гол уришга муваффақ бўлди. «Арсенал» бунга Ивобининг ягона голи билан жавоб қайтара олди.

Натижада «Челси» 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритиб, ўз тарихида 2-марта (2013, 2019) Европа Лигаси ғолиби бўлди.

Европа Лигаси 
Финал

Челси (Англия) – Арсенал (Англия) - 4:1 

29 май, Боку, «Олимпия» стадиони  
Голлар: 1:0 – 49 Жиру, 2:0 – 60 Педро, 3:0 – 65, пенальти Азар, 3:1 – 69 Ивоби, 4:1 – 72 Азар. 
Челси – Аррисабалага, Кристенсен, Эмерсон, Аспиликуэта, Давид Луиз, Ковачич (Баркли, 76), Жоржиньо, Педро (Виллиан, 71), Канте, Азар (Дзаппакоста 89), Жиру.
Арсенал – Чех, Косьельни, Монреаль (Гундузи, 66), Колашинац, Папастатопулос, Торрейра (Ивоби, 67), Мэйтленд-Найлз, Чака, Ўзил (Уиллок, 77), Обамеянг, Ляказетт.
Огоҳлантиришлар: Педро (56), Кристенсен (68).

Top