1 июнь куни Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида Чемпионлар лигаси финали ўтказилди ва унда «Ливерпуль» «Тоттенҳэм» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир ғолибига айланди.
Бу мерсисайдликлар ўз тарихида олтинчи бор Европанинг асосий турнирида ғолиб чиқиши бўлди.
Қуйидаги фоторепортажда «Тоттенҳэм» — «Ливерпуль» ўйинининг энг яхши кадрлари келтирилади.



















































