Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Туркияга ютқазди
Фото: Tribuna.uz
Туркия ҳамда Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди. Туркиянинг Алания шаҳрида ўтган ўйинда мезбонлар Зеки Челикнинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйинни мезбонлар катта ташаббус билан ўтказишди. Туркия миллий жамоасига қайтганидан кейинги 2-ўйинини ўтказган мураббий Шенол Гунеш Ўзбекистон билан ўйинга аралаш таркибни туширди. Мухлислар Бурак Йилмаз, Ченгиз Ундер, Ҳоқон Чолғонўғлу каби юлдузларнинг ўйинини кўра олишмади.
«Эвертон»даги ўйинлар билан танилган Ченк Тосун эса жароҳати боис Ўзбекистонга қарши ўйнамади. Туркия таркибида Энес Унал, Зеки Челик каби Европада ўйнаётган юлдузлар майдонга тушишди.
Ўйинда ҳисоб 17-дақиқада очилди. Чап қанотдан узатилган тўпни «Лилл» ҳимоячиси Зеки Челик бош билан дарвозага йўллади. Туркиянинг иккинчи голини ҳам айнан ўнг қанот ҳимоячиси Зеки Челик урди. Жарима майдончасига етказиб берилган тўпни Кенен Караман бош билан дарвозага йўллади ва Элдор Суюнов тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Челик дарвозага жойлаб қўйди.
Ҳисоб 0:2 кўринишига келгач, Купер ҳужум чизиғида ўзгариш қилди. Элдор Шомуродов ва Қувондиқ Рўзиевлар ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов ҳамда Достон Ибрагимовлар тушишди.
Халқаро ўртоқлик ўйини
ТУРКИЯ – ЎЗБЕКИСТОН 2:0
Алания, «Oba stadium» ўйингоҳи.
Голлар: Зеки Челик (17, 57).
Амалга оширилмаган пенальти: Ирфан Қаҳвечи (89, дарвозабон).
Туркия: Синан Болат, Зеки Челик, Эмре Ташдемир, Чаглар Сўюнчи, Дорухан Токўз (Дениз Туруч, 82), Ўғузхан Ўзякуб (Озан Туфан, 65), Энес Унал (Абдулкарим Ўмур, 65), Эфежан Карача (Умар Али Шаҳинер, 46), Мериҳ Демерал, Юнус Малли (Кенан Караман, 46), Ирфан Қаҳвечи (Эмре Белозўғлу, 90).
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Даврон Ҳошимов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Одил Аҳмедов, Фозил Мусаев (Остон Ўрунов, 60), Қувондиқ Рўзиев (Достон Ибрагимов, 70), Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов (Темурхўжа Абдухолиқов, 70).
Мавзуга оид
19:23 / 12.05.2026
Жаҳон чемпионати – биз учун тажриба, Осиё Кубогида натижа учун курашамиз – Каннаваро
07:50 / 10.05.2026
2027 йилги Осиё кубогига қуръа ташланди
18:15 / 07.05.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси Нидерландия билан ўртоқлик ўйини ўтказади
07:20 / 06.05.2026