Жаҳон | 12:44 / 29.06.2019
7562
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳукумати Boeing 787 Dreamliner самолётлари сифатсиз ишлаб чиқарилган деб гумон қилмоқда

Фото: Фото: Mic Smith / AP

АҚШ адлия вазирлиги Boeing компаниясидан 787 Dreamliner самолётлари ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ ҳужжатларни сўради, деб хабар берди The Seattle Times газетаси.

Газетанинг маълумот беришича, ҳужжатлар лайнерларни йиғишда “сифатсиз иш” қилингани эҳтимоли сабабли талаб қилинган. Нашр манбаларидан бирининг айтишича, июнь бошида Норт-Чарлстондаги Boeing 787 Dreamliner самолётлари ишлаб чиқариладиган заводнинг бир неча ходимларига талабнома келган. Унинг айтишича, ҳужжатларни Boeing 737 MAX бўйича тергов ўтказаётган прокурорлар гуруҳи сўраган.

Аввалроқ 400дан ортиқ учувчилар Boeing компаниясига қарши жамоавий даъво қўзғатишганди. Улар компанияни 737 MAX самолётининг конструктив камчиликларини яширишда айблашмоқда ва «миллионлаб доллар компенсация» талаб қилишмоқда. 

Ярим йил ичида юз берган иккита фожиадан сўнг 737 MAX лайнерларидан фойдаланиш тўхтатилганди.  

Мавзуга оид