Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда фуқаролар А.Б. ва М.Б. ўзларини гўёки «Ватанпарвар» МФЙ ҳудудида жойлашган 29-сонли уйнинг бошқарув органи раҳбари сифатида кўрсатиб келгани аниқланган.
Маълум қилинишича, улар мазкур уйдаги хонадонларда яшовчи фуқароларнинг ишончига кириб, жами 574,6 млн сўм маблағни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.










