Ички ишлар органларининг тергов-тезкор гуруҳлари махсус автомашиналар билан тўлиқ таъминланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 10 январь куни Тошкент шаҳридаги ички ишлар органлари фаолияти билан танишиш давомида Юнусобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 7-сон ички ишлар бўлимида берган топшириқлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 апрелдаги 245-ф-сон фармойиши қабул қилинди.
Мазкур фармойиш талаблари ижроси ҳамда тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳодиса жойини сифатли кўздан кечириш, тергов ҳаракатларини ҳодиса содир бўлган жойнинг ўзида инновацион техника воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш, жиноятларнинг “иссиқ изи”дан фош етишни таъминлаш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги томонидан тергов-тезкор гуруҳлари учун 16 дона махсус транспорт воситалари ажратилиб, улар зарур асбоб-ускуналар, хусусан, компьютер техникаси, алоқа воситалари, учувчисиз учадиган аппаратлар (дрон) ва бошқа зарурий техникалар билан жиҳозланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, 29 июнь куни вазирлик ҳузуридаги Тергов департаментининг бошқарма бошлиғи полковник Бахтиёр Бердиалиев томонидан ушбу махсус транспорт воситалари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ҳамда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига топширилди.
Мавзуга оид
15:26 / 26.10.2022
Фото: Ўзбекистон шимолида мудофаа жангини ташкил этиш бўйича машғулотлар ўтказилди
14:32 / 26.12.2018
Ички ишлар органларининг қонуний талабига бўйсунмаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
10:15 / 14.09.2018
Ички ишлар органлари баъзи ходимларининг фарзандлари ОТМга кириш имтиҳонларисиз қабул қилиниши мумкин
16:13 / 29.08.2018