Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишларда “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” ўтказилади
Жорий йил июн ойининг биринчи 10 кунлиги барча ички ишлар органларида “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” деб эълон қилинади.
Ички ишлар органларида хизмат интизоми, қонунийлик ва касбий масъулиятни таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу йўналишда биринчи раҳбарларнинг шахсан назоратида амалга оширилаётган ишлар алоҳида аҳамият касб этади.
Коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва касбий садоқатини мустаҳкамлаш мақсадида кенг кўламли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Фуқаролар томонидан ходимларга пора таклиф қилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида хабар бериш тизими жадаллаштирилган.
Июн ойининг биринчи 10 кунлиги барча ички ишлар органларида “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” деб эълон қилинади.
Бу чора-тадбирлар ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш ва ходимларнинг касбий маданиятини юксалтиришга қаратилган.
Мавзуга оид
13:11 / 01.08.2025
Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилди
15:26 / 26.10.2022
Фото: Ўзбекистон шимолида мудофаа жангини ташкил этиш бўйича машғулотлар ўтказилди
16:40 / 30.06.2019
Ички ишлар органларининг тергов-тезкор гуруҳлари махсус автомашиналар билан тўлиқ таъминланди
14:32 / 26.12.2018