Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов 13 июль куни Каттақўрғон шаҳар аҳолиси учун сайёр қабул ўтказади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда: «Сизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, мурожаат қилишингиз мумкин», дейилади эълонда.

Сайёр қабул Каттақўрғон шаҳри Шароф Рашидов кўчаси 63-уйда ўтказилади.

Мўлжал: Каттақўрғон шаҳар драма театри.
Маълумот учун телефон: (66) 235 62 36.