Жамият | 10:31 / 09.07.2019
5746
1 дақиқада ўқилади

ИИВ: опа-сингилнинг пулини ўзлаштирган фирибгар аёл қўлга олинди

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 4 июль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туман ИИБдан ҳужжатлар тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Уларга кўра, 2018 йил апрель ойида Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 36 ёшли Д.А. исмли аёл КҲАЙ кўчасида Юнусобод туманида яшовчи 30 ёшли М.М. исмли аёл ва 26 ёшли синглиси М.А.нинг алдов йўли билан ишончига кириб, улардан 23.970 АҚШ доллари, 20 млн. сўм пулларини олиб кетганлиги аниқланганлиги кўрсатилган. Д.А. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Мавзуга оид