Танлов саралаш босқичларининг дастлабкиси Наманган вилоятидаги Ёшлар марказида бўлиб ўтди.  Жами 116 нафар истеъдодли йигит-қизлар 3 йўналишда, яъни анъанавий ижро, академик ижро ва эстрада йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этмоқда.

Қўқон шаҳридаги  Ёшлар марказида ҳам 40 нафарга яқин мусиқасевар ёшлар “Юлдузча” ва “Мен юлдузман” мусиқий телевизион вокал танловида жам бўлди. Бугун эса Фарғона вилоятидаги Ёшлар марказида 100 нафардан ортиқ ҳаваскор ёшлар танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишга бел боғлаган.  Ҳакамлар ҳайъатининг қатнашчилар ижро маҳоратига талабчанлик билан ёндашгани иштирокчиларга катта масъулият юкламоқда. Танлов ҳудудий босқичларининг охиргиси 10 августда Тошкент шаҳридаги баҳс билан якунланади. Танлов натижалари 15 августда эълон қилиниб, ғолиблар кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритади. 

“Юлдузча” ва “Мен юлдузман” мусиқий телевизион вокал танлови Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг чинакам амалий намунасига айланди. Бу орқали ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишлари ортиб, янги истеъдодлар кашф этилмоқда.