Ўзбекистон | 16:10 / 17.07.2019
72607
1 дақиқада ўқилади

Бухоро вилоятига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Дилшод Наджимович Файзиев Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дилшод Файзиев тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Бундан аввалроқ вилоятга 2017 йилдан буён прокурорлик қилиб келган Баҳриддин Валиев Тошкент шаҳрига янги прокурор бўлганди.