Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Қодиров қандай қилиб бир вақтда ҳам сиёсий партия, ҳам Маънавият ва маърифат марказида раҳбар эканига изоҳ берди
Бугун, 31 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбар ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда ташкилот раҳбари Алишер Қодиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан маълумот берди, шунингдек, ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди.
Тадбирда иштирок этган Kun.uz сайти мухбири Алишер Қодировдан ҳокимият учун курашувчи сиёсий партия («Миллий тикланиш» демократик партияси) етакчиси сифатида қандай қилиб мазкур ташкилотда ҳам иш олиб бораётгани, бу сиёсий жиҳатдан қанчалик тўғрилиги, шунингдек, иш жараёнига халақит бериш–бермаслиги ҳақида сўраган.
«Республика Маънавият ва маърифат марказига жамоатчилик асосида раҳбар бўлиб тайинланган пайтимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳам эдим. Кейинчалик марказдаги фаолиятимдан келиб чиқиб, партия кенгаши мен шу партияга раҳбар сифатида қўйилишимни маъқул кўришди. Нега? Чунки, Маънавият ва маърифат марказида олиб борилаётган ишлар партия ғоялари билан ҳамоҳанг, бир-бирига жуда ўхшаш. Мен ҳозир сизга ҳамма сирларни очмоқчи эмасман, лекин хоҳлардимки, марказдаги фаолиятим партия фаолиятига ёрдам берсин.
Биз марказда ишлаб чиққан лойиҳаларимизни партия орқали жамиятга тарғиб қилмоқчимиз. Масалан, тарбия борасидаги ғояларимизни жамиятга берсак бирор нарса ютқазамизми?
Сиз сиёсий таҳлилчи сифатида урғуни тўғри қўймоқдасиз, лекин ҳозирги шароитда Маънавият ва маърифат марказида ҳам ишлашим партияга фойда беряпти, жамият учун эса зарар бермаяпти».
Қодиров шунингдек, бу масалада бошқа партиялардан эътироз бўлмаяптими, мазмунидаги саволга ҳам жавоб қайтарган.
«Ҳозир бирорта партия бизнинг маънавий-маърифий масалаларни кўтариб чиқаётганимизга қарши эмас. Ҳатто биз ҳозир айрим партиялар электоратига даъвогарлик қилишни бошладик. Масалан, биздаги бир партия ўқитувчиларни ўз электорати сифатида кўради. Қандай қилиб ўқитувчилар у партиянинг электорати бўлиши мумкин? Педагогларнинг шу пайтгача бўлган муаммолари бирор марта кўтарилмаган. Биз бу масалани кўтардик. Биз ўқитувчиларни бизнинг электорат деб ҳисоблаймиз», дейди Алишер Қодиров.
Тавсия этамиз
Аляскадаги бесамар учрашув, Туркия Сурияга қурол беради – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:52 / 17.08.2025
Ўзбекистонда Starlink интернети 2026 йилда ишга тушиши кутилмоқда
Фан-техника | 20:07 / 17.08.2025
Путиннинг талаблари ва таклифлари ҳақида ҳозиргача нималар маълум?
Жаҳон | 16:00 / 17.08.2025
Орзу ортидаги дард: Кореяга келин бўлган ўзбек қизлари қисмати
Аёллар дунёси | 14:47 / 17.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ташаббусли бюджет”да тарғибот босқичи бошланди
Ўзбекистон | 18:12
-
Тошкентда Мубашшир Аҳмад иши бўйича суд жараёни бошланди
Ўзбекистон | 18:02
-
American University of Technology’га 25 фоиз грант билан ўқишга кириш учун сўнгги имконият
Ўзбекистон | 17:00
-
ADWorld иши: пуллар қайтариладими?
Жамият | 16:50
Мавзуга оид

16:22 / 10.07.2025
Алишер Қодиров ишлаб чиқарилганига 25-30 йилдан ошган машиналарни истеъмолдан чиқаришга чақирди

16:59 / 13.05.2025
Алишер Қодиров мактабда болаларга “Катюша” ёдлатилгани ҳолати юзасидан Мактаб вазирлигидан изоҳ сўради

19:04 / 15.04.2025
Ташқи ишлар вазирига хориждаги ўзбекистонликларнинг ҳимояси борасида парламент сўрови юборилди

18:01 / 11.04.2025