AUT’га ўқишга кирган абитуриентлар ASU билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган халқаро таълим стандартлари асосида ўқиш имкониятига эга бўлади ҳамда бир вақтнинг ўзида икки диплом — маҳаллий ва АҚШ стандартларига жавоб берадиган дипломга эга бўлади. Шунингдек, қабулнинг қолган бир ҳафтасида абитуриентлар ўқиш учун 25 фоиз грант ютиб олиш имкониятига эга.

AUT’да таълим олиш афзалликлари
- ASU билан қўшма икки диплом дастури: бакалавриат — 3+1 тизими (3 йил Тошкентда ва 1 йил Аризонада ёки онлайн), магистратура — 1+1 тизими (1 йил Тошкентда ва 1 йил Аризонада ёки онлайн);
- Ўқув дастурлари бозорнинг долзарб талабларини инобатга олган ҳолда ASU билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. AUT’да юқори малакали халқаро профессорлар дарс беради;
- Кичик гуруҳлар ва замонавий ўқитиш услублари (лойиҳа ва илмий-тадқиқот ишларини ўз ичига олади) талабаларга иш берувчилар талаб қиладиган кўникмаларни беради;
- Жойлашуви: AUT кампуси Тошкент марказида жойлашган бўлиб, талабалар учун шаҳарнинг бизнес марказлари ва маданий объектларига қулай етиш имкониятини яратади. Бу фаол талабалик ҳаёти учун ҳам катта имконият;
- Глобал академик тармоқ: 20 дан ортиқ давлатдаги 30 дан зиёд университет ҳамкорлари ASU-Cintana алянси доирасида халқаро алмашинув ва ҳамкорлик имкониятларини тақдим этади.

2025 йил кузги қабул учун дастурлар
Бакалавриат:
- International Trade
- Software Engineering
- Applied Business and Technology Solutions
- Business Administration (BBA)
- Computer Science
- Data Science
- Industrial Engineering
- Tourism Development and Management

Магистратура:
- Master’s of Business Administration (MBA)
- Master’s of Global Management







