Оммавий ахборот воситалари учун аудиторияга тақдим этилувчи қизиқарли янгиликлар сув ва ҳаводек зарур. Баъзан бирор арзирли, аниқроғи ёдда қоладиган хабарсиз бутун ҳафта якунланиб кетиши мумкин. Аммо давлат ва жамият учун ўта муҳим аҳамиятга эга хабарлар ҳам бот-бот янграб турадики, улар албатта ахборот оқимида етакчи мақомни эгаллайди. Якунланиб бораётган ҳафта ҳам ана шундай воқеаларга ниҳоятда бой бўлди.

Ўтган ҳафта «қаҳрамон»ининг кейинги тақдири

Ҳафта бошида Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаевнинг устига бензин сепиб ёқиб юборган ва шу билан «снос» муаммосига энг юқори даражада эътибор қарата олишга эришган, аммо кимнингдир ҳаётига суиқасд қилганликда ҳақли равишда айбланган тадбиркор Баҳриддин Исомов устидан экспертиза жараёни бошланди. Дастлаб жабрланувчи мақомида бўлган «замҳоким» ҳам шифохонага ётқизилди, кейинроқ ишдан олиниб, ўз ваколатига кирмайдиган хатти-ҳаракатларни амалга оширгани сабабли унга нисбатан ҳам Жиноят кодексининг тегишли бандлари асосида жиноят иши қўзғатилди.

Янги нархлар

Яна ҳафтанинг илк кунларида ҳукумат 15 августдан бошлаб ёқилғи, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун нарх ва тарифларни ошираётганини эълон қилди. Гарчи анчадан буён бундай маълумотлар айланиб юрган бўлса-да, барибир нархлар оширилиши кутилганиданда кўпроқ муҳокамаларга сабаб бўлди. Умуман, бундай янгилик бирор марта хурсандчилик билан кутиб олинмаслиги табиий. Фақат олдинги йиллардан, нархлар ҳатто бирданига 40-50 фоизгача оширилган даврлардан фарқли равишда бу сафар нарх ошиш сабаблари айтилди, оқибатлари атрофлича таҳлил қилинди ва энг муҳими – ислоҳотдан мақсадни тушунтиришга ҳаракат қилинди.

Молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг «Энергоресурсларга нархлар яна ошади» дея баёнот бериши бу муҳокамаларни яна қизитди.

Луғатдаги янги сўз

ОАВ учун, демак бутун жамият аҳамиятига молик яна бир муҳим воқеа юз берди. Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ОАВ бўйича селектор ўтказди. Ҳукумат раҳбари вазирлик, ҳокимлик идоралари ва бошқа ташкилотларда ОАВ билан ишлаш талаб даражасида эмаслигини