Жаҳон | 14:00 / 09.08.2019
11828
1 дақиқада ўқилади

Мексиканинг бир шаҳрида бир кунда 20 киши жасади топилди

Фото: AP Photo / Gustavo Aguado

8 августда Мексиканинг Мичоакан штатида 20 киши жасади топилди. Бу ҳақда штат хавфсизлик вазири Исраэль Патрон маълум қилди.

Патроннинг айтишича, жасадлар Уруапан шаҳрининг учта турли жойида топилган. Жумладан, улардан 9 таси кўприкка осилган бўлган, улар орасида 2 аёл бўлган. Бундан ташқари, яна 7 та жасад бўлакланган ҳолда топилган. Улардан баъзиларида ўқотар жароҳат излари кўриниб турган. 

Охирги йилларда Мексикада наркокартеллар ўртасида АҚШга кокаин етказиш устидан назоратни ўрнатиш негизида зўравонлик авж олган. 2018 йилда Мексикада рекорд сонда – 33,34 мингдан кўпроқ қотиллик қайд қилинган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид