Криштиану Роналду: «Бу мавсум фаолиятимдаги сўнггиси бўлиши мумкин»
Жорий мавсум «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду учун профессионал фаолиятидаги охиргиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда у Португалиянинг TVI радиосига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Буни билмайман. Эҳтимол, келаси йил фаолиятимни тугатарман... Лекин 40-41 ёшгача ҳам ўйнай олишим мумкин.
Аниқ билмайман. Доим айтадиганим – ўтиб бораётган лаҳзалардан завқланиш керак. Менга жуда зўр имкон берилган ва мен ундан баҳраманд бўлишда давом этмоқчиман», – деди 7-рақам эгаси.
«Ўрнатган рекордлари меникидан кўпроқ бирор футболчи борми? Бўлмаса керак», – деб қўшимча қилган у.
Маълумот учун, Криштиану фаолияти давомида «Спортинг», «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» клубларида ҳам ўйнаган, жами 29та жамоавий совринни қўлга киритган. У ЕЧЛ ва Европа чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар ва энг яхши ассистент саналади.
Мавзуга оид
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024
«Ливерпул», «Барса» ва «Юве» учун жиддий синов. Дам олиш кунларида тавсия этиладиган 4 учрашув
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024