Спорт | 13:29 / 03.09.2019
5647
1 дақиқада ўқилади

Роналду 10-марта Португалиянинг энг яхши футболчиси деб топилди

Португалияда мамлакатнинг энг яхши футболчисини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу соврин 10-марта Криштиану Роналдуга насиб этди, деб хабар беради Daily Mail.

Роналду бу соврин учун курашда «Атлетико» ҳужумчиси Жоау Фелиш ва «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Бернарду Силвадан устун келди.

34 ёшли Роналду ўтган мавсумда «Ювентус» билан Италия А Ceриясида ғолиб бўлди ва Португалия миллий жамоаси билан Миллатлар Лигасида бош совринга эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Лионель Месси ва Виржил Ван Дейклар билан бирга ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар рўйхатидан ҳам ўрин олган. Бу номинация ғолиби 23 сентябрь куни Миланда бўлиб ўтадиган маросимда эълон қилинади.

Мавзуга оид