Ўзбекистон | 15:10 / 20.09.2019
27824
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Японияга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Япониянинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ёшинори Фужиямадан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Япония билан стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга муҳим аҳамият қаратмоқда.

Энергетика, геология-қидирув, автомобиль саноати, транспорт, телекоммуникациялар, инфратузилмани модернизация қилиш, фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда Япония компания ва банклари билан кооперация суръати ортиб бораётгани таъкидланди.

Хабарда қайд этилишича, жорий йил декабрь ойида Японияда бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашув ва музокаралар кенг кўламли ўзаро манфаатли ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид