Ўзбекистонда капитал қурилиш бозори тобора ривожланиб бораётгани сифатли кабель ва сим маҳсулотларига бўлган талаб ортишига олиб келди. Ҳар бир ўзини ҳурмат қилган қурувчи ёки ташкилот, ёхуд харидор бундай маҳсулотни бозордан қидирар экан, ишлаб чиқарувчи номига ҳам эътибор қаратиши, унинг бозорда ва мижозлари орасида нақадар ишончга сазовор бўлганига диққат қилиши шубҳасиз.

2012 йилда ташкил этилган ProCab ўзбек-британ қўшма корхонаси айни юқоридаги талабларга жавоб бера оладиган ишлаб чиқариш қувватларидан бири бўлиб, ички ва ташқи бозорда кабель-ўтказувчи маҳсулотларга бўлган талабни қондиришни мақсад қилган. Бугунги кунда Тошкентнинг Сергели туманида жойлашган ProCab заводи 14 гектар майдонни эгаллаб, компания ташкил этилганидан буён завод модернизацияси учун 40 млн долларга яқин сармоя киритилди. Бугунги кунда компания 350дан ортиқ иш ўрни яратган.

Кабеллар ва ўтказгичлар, симларни ишлаб чиқариш технологик жараёни 5 қисм: эритиш, кирялаш, чўзиш, қадоқлаш ва экструдерлашдан иборат. Мис ўрама – бу асосий хом-ашё бўлиб, кабель-ўтказгич маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланилади. Корхонада UPCAST (Финляндия) компаниясининг замонавий ускуналари ёрдамида узлуксиз кислородли қуйиш усулидан фойдаланилади. Мис симларни чўзиш жараёни эса NIEHOFF (Германия) компанияси ускуналари ёрдамида амалга оширилади.

Кўпсимли кабелни ишлаб чиқаришда энг кўп технологик жараён бир неча сим арқонларини бир вақтнинг ўзида махсус машиналар орқали кўпсимли ўриш амалга оширилишидир. Симлар аралаштирилгач, ўраш қисмига келиб тушади. Бу босқичда мисли ва алюминийли симлар ғалтакка ўралади. Сўнгра, ғалтак экструдер цехига келиб тушади. Бу ерда ПВХ пластикат ёки полиэтиленли қопламали қобиқ ўралади. Қобиқ икки усулда: сиқиш усули орқали ёки сиқмасдан ўралиши мумкин. Симларни механик зарардан асровчи ва ёнғинга чидамлилик берувчи қоплама изоляцияда бўлгани каби экструзия усулида қопланади. 

Қоплама юқори ҳароратли ўтказгичларда фиксация қилинади ва сувли ваннадан ўтади. Симлар ва кабелларга ёзувларни тушириш махсус принтер орқали қопламани ўраш билан баробар бажарилади. Шундан сўнг, кабеллар омборхонага топшириш учун тайёрланади. Кабелларни ўраш, қадоқлаш амалга оширилади.

Кабеллар ва симларни ишлаб чиқаришда сифат назорати энг муҳим омиллардан биридир. Завод ҳузуридаги сифатни назорат қилиш техник бўлими мустақил лаборатория ҳисобланади.

ProCab лабораториясида 2 мингдан ортиқ турли ўлчам ва ҳажмдаги кабеллар ва симлар намуналари давлат стандартларига мослиги қатъий равишда текширувдан ўтказилади. Умуман, ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида 14 мартагача турли текширувлар белгиланган.

Қайд этиш зарур, ProCab бренди кабель ва симлари  маҳаллий ва халқаро ISO 9001:2015 сифат менежменти сертификатига эга. Қўшма корхона ўз маҳсулотларини Ўзбекистоннинг Tashkent City қурилиш майдони, Ўзбекэнерго, НТМК, «Ўзбекистон Темир Йўллари», Бекобод Металлургия Комбинати, Trest 12, Enter Engineering, Hyundai Engineering, Artel, Humo Arena, UMS, Murad Buildings, Golden House, Discover Invest каби фирма ва компанияларига етказиб беради.