“Procab” масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистонда SOLAR кабелининг биринчи ва ягона ишлаб чиқарувчиси!
Марказий Осиё ва Европадаги етказиб берувчиларнинг талабларини ўрганиб чиққан ҳолда “Procab” МЧЖ қуёш панеллари учун махсус кабеллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ва айни пайтда у ушбу соҳадаги биринчи ва ягона кабель ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.
Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, Ўзбекистон бозорида қуёш батареяларига бўлган талаб 2023 йилдан бошлаб кескин ошган.

Компания мутахассислари томонидан H01З2З2-К изоляцион моделли қуёш фотоэлектр кабели ишлаб чиқилди. Янгиланган уйғунлаштирилган (H1З2З2-К) Европа стандартидаги қуёш кабели қуёш панеллари каби фотовольтаик тизимларга уланиш учун мўлжалланган. Сим ёки системага стационар, ички ва ташқи ўрнатиш учун техник жиҳатдан жавоб беради. Зарбага бардошлилик даражаси синовдан ўтказилган. Шу сабабли грунт соҳасида ўрнатишга мос келади. Ёнғин, тутун чиқиндилари ва заҳарли буғлар ускуналарга потенциал хавф туғдирадиган қурилмаларга ўрнатишга мос келади. Сув ўтказмайдиган синф АD8 га киради.

Бозорда қандай кабель ишлатилади?
Ўзбекистон бозорида қуёш панеллари учун мўлжалланмаган кабелдан фойдаланиш ҳолатлари учраб туради.

Бунда асосан анъанавий ўзгарувчан ток кабелидан фойдаланилади. Ёки умуман электр энергиясини узатиш учун мўлжалланмаган симдан фойдаланиш ҳолатлари ҳам мавжуд.
Гофрировкада топраклама учун мўлжалланган сим ётқизилган.

Кабелларни алмаштиришда қандай камчиликлар мавжуд?
Қуёш панеллари учун мўлжалланмаган кабеллардан фойдаланиш қисқа туташувга ва салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, чунки анъанавий кабель ўзининг хусусиятларига кўра энергияни панеллардан инвертерга керакли параметрларда ўтказа олиш қобилиятига эга эмас.
















