11:49 / 24.10.2019
15571
Реклама

Олий сифатли мебель керакми: Weltew home бренди энди Ўзбекистонда

Туркия бўйлаб 460та савдо нуқтаси, 130та Show-room. Жаҳоннинг 42 мамлакатида 139та савдо нуқтаси. Туркиянинг энг номдор мебель брендларидан бири энди Ўзбекистонда.

Инсон ҳаётида унутилмас ёрқин лаҳзалар жуда кўп. Бироқ ёшларнинг тўй тантанаси ота-она ва фарзандлар, оила яқинлари ҳаётидаги энг ёрқин лаҳза десак муболаға бўлмайди. Weltew home савдо ва кўргазмалар уйидан тўй ёки янги хонадонингиз, уйингиз учун мебель харид қилиш ҳам ҳаётингиздаги унутилмас, ёдда қоладиган онларни туҳфа этади.

Меҳмонхона, ошхона, болалар хонаси, ётоқхона учун ҳам замонавий дизайнда, янги технологиялар воситасида ишлаб чиқилган сифатли мебеллар тўплами керакми? Шу билан бирга ҳамёнбоп, нафислик ила ҳашамат, дабдаба уйғунлашиб кетган мебель тўпламлари қидираётган бўлсангиз, Weltew home кўргазма зали айнан сиз қидираётган манзил бўлиши мумкин.

Weltew home Туркиянинг Инегол туманидаги мебель компаниялари орасида етакчиси ҳисобланиб, унинг ишлаб чиқариш мажмуаси 90 минг кв.м. майдонда жойлашган. Бу ерда юқори технологияли махсус техника парклари ҳам мавжуд бўлиб, 400дан ортиқ малакали мутахассис ишлайди.

Компания маҳсулотлари TUVRheinland GS сертификатига эга. Ишлаб чиқариш жараёнига 12 йилдирки ISO 9001 сифат менежменти талабларини жорий қилган

Weltew home ўз соҳасида етакчи бренд ҳисобланади. Weltew home 1996 йилдан буён энг янги инновациялар, талаблар ва харидорларнинг дидига мувофиқ мебель ишлаб чиқаради.

Туркиянинг Weltew home мебель ишлаб чиқарувчи йирик компанияси энди Ўзбекистонда. 21 октябрь куни азим Тошкентнинг энг серқатнов кўчаларидан бири – Усмон Носир кўчасида Weltew home мебель кўргазмалар уйи ва савдо нуқтасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Куй-қўшиқлар янграган тадбирда Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган қардош турк тадбиркорлари ҳам иштирок этди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Weltew home компанияси директорлар Кенгаши раиси, Мустафо Болчи, Абдулла Ёвуз Тўркэр, Сарой Инвест қурилиш компанияси раҳбари Беҳзод Тожиев, Шарқ мебель Декор Нуриддин Ёқубовлар ушбу мебеллар маркази ҳам ўзбек-турк ҳамкорлигининг амалий намунаси эканини таъкидлашар экан, Ўзбекистон иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшиб, янги иш ўринлари яратилишига ҳисса қўшишларини таъкидлашди.

Weltew home: асосий қоидаси тижорат ахлоқи, ишонч ва обрўдир. 

Weltew home: Сизнинг ишончингиз - бизнинг обрўйимиз.

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси 75-уй

Иш вақти: 9:00-20:00

📞 +99898 302 5055

📞 +99898 101 1001

📞 +99895 197 0002

👉 instagram.com/weltewhomeuz

👉 fb.com/weltewuz

👉 https://t.me/weltewhomeuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top