Ўзбекистон | 07:24 / 27.02.2024
11286
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ёнғин ичида қолган мебел цехидан 5 нафар ишчи қутқарилди

Чилонзор тумани, "Бектўпи" МФЙда жойлашган мебел ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Ёнғинни бартараф этишга 18 та асосий, 2 та махсус ёнғин-қутқарув экипажи ва 5 та сув ташувчи ёрдамчи автомобиллар жалб этилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бугун, 27 феврал куни Чилонзор тумани, "Бектўпи" МФЙ Дийдор кўчасида жойлашган мебел ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган. 

ФВВ хабарига кўра, ёнғинга соат 00:17 да ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 01:29 да ўраб олинган ва соат 05:52 да тўлиқ бартараф этилди.

Ёнғинни бартараф этишга 18 та асосий, 2 та махсус ёнғин-қутқарув экипажи ва 5 та сув ташувчи ёрдамчи автомобиллар жалб этилди.

Ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 5 нафар ишчи ёнғиндан қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ва ўринбосарлари, ИИБ, прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ, туман ФВБ раҳбар ва ходимлари чиққан.

Мавзуга оид