Ўзбекистонда фурнитура, аксессуар, бўёқ, клей, ДСП каби хомашёга божлар ставкалари камайтирилади. Бу ҳақда маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Мебел таннархида импорт хомашё улуши 50-60 фоизни ташкил қилмоқда. Ишлаб чиқарувчилар таннархни пасайтириш учун фурнитура, аксессуар, бўёқ, клей, ДСП каби хомашёга божни камайтиришни сўраган.
“Миллий маҳсулотларимиз рақобатбардош бўлиши учун бунга розилик бераман”, - деди президент.
Мутасаддиларга 14 турдаги хомашё, фурнитура, аксессуар учун 3 йил муддатга импорт божини 1 фоиз этиб белгилаш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Мебел учун ёғоч ва ёғоч материалларини марказлашган ҳолда олиб келиш йўлга қўйилади.














