Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-мусиқа академик лицейи ташкил этилади. Президентнинг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи негизида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг асосий вазифалари этиб белгиланади:
умумий ўрта ҳамда ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ сифатли ўқитишни ташкил этиш;
Ватанга садоқат, ўз халқининг маънавий ва тарихий қадриятларига содиқлик руҳида тарбияланган ёшларни тайёрлаш;
умумий мусиқа бўйича билимларнинг бошланғич асосларини ўргатиш ҳамда дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги йўналишида етук кадрларни тайёрлаш;
республика ва хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологиялар қўлланилишини таъминлаш;
ўқувчиларнинг маънавий ва эстетик ривожланиши учун кенг имкониятлар яратиш ҳамда ўқувчиларнинг истеъдодини ва маданий савиясини ҳар томонлама юксалтириш;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий оркестрлари учун малакали кадрлар резервини шакллантириш;
миллий ва жаҳон мусиқасининг юксак намуналаридан ва ўзбек халқининг мумтоз мусиқа мероси дурдоналаридан ўқувчиларнинг баҳраманд бўлиши учун зарур шароитлар яратиш.
Белгилаб қўйилишича:
а) Ҳарбий-мусиқа академик лицейида:
мусиқа таълими ва ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида истисно тариқасида, мавжуд умумий ўрта таълим синфлари сақлаб қолинади;
ўқитиш умумий ўрта ҳамда ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартларининг ўқув режалари ва дастурлари асосида “Дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги” таълим йўналиши бўйича амалга оширилади ва “оркестр артисти” квалификацияси берилади;
б) академик лицей фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш, молиялаштириш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;
















