Жаҳон | 17:29 / 30.10.2019
7039
1 дақиқада ўқилади

Испания ҳукумати раиси Каталония ҳеч қачон мустақилликка эришмаслигини ваъда қилди

Фото: REUTERS / Sergio Perez

2017 йил 1 октябрда Каталонияда қироллик таркибидан чиқиш тўғрисида референдум ўтказилганди.

Каталония ҳеч қачон Испания таркибидан чиқмайди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати раиси вазифасини бажарувчи Педро Санчес Antena 3 телеканалига берган интервьюсида айтди.

"Каталониянинг муаммоси у ҳеч қачон эриша олмайдиган мустақилликда эмас. Каталонияда мавжуд бўлиш муаммоси бор. Биз сиёсий нуқтаи назардан мустақиллик ҳаракати таназзулга учраганининг гувоҳи бўлдик", - деди Санчес. 

2017 йил 1 октябрда Каталонияда қироллик таркибидан чиқиш тўғрисида референдум ўтказилганди. Мадрид бу референдумни ноқонуний деб топди ва унинг натижаларини тан олишдан бош тортди.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид