Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия бир йил ичида Венесуэлага 315 млн доллар нақд пул жўнатган - Bloomberg
Фото: Loureiro Fernandez/Bloomberg
Россия 2018 йил май ойидан 2019 йил апрелигача Венесуэлага 315 млн доллар нақд пул жўнатган. Бу ҳақда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. Пуллар доллар ва еврода 6 та авиарейс билан жўнатилган ва Bandes банкига тушган.
Таъкидланишича, валютани “Еврофинанс Моснарбанк” Россия-Венесуэла банки ва “Газпромбанк” жўнатган. Маълум қилинишича, бу пуллар Венесуэла хорижда сақлаган валюта ҳамда нефть ва олтин учун тўлов ёки “Еврофинанс Моснарбанк” дивидендлари бўлган бўлиши мумкин.
Bloomberg маълумотларига кўра, 2018 йил май ва июлида 55 млн доллардан 2 та рейс, 2019 йил январида “Газпромбанк”дан яна 2 та рейс (50 млн ва 113 млн доллар) амалга оширилган. Апрелда “Еврофинанс Моснарбанк”нинг 97 млн доллар пул етказган яна 2 та рейси қайд қилинган.
Венесуэла ҳукуматидаги манба Каракас “Еврофинанс Моснарбанк” билан боғлиқ пулларни олганини маълум қилган. Бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.
Мавзуга оид
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
16:56 / 01.05.2026
Уруш одатга айланди. Дунё оталар уйига тобутда қайтаётганига ўрганиб қолди
21:18 / 30.04.2026
“Украина дронлари сабаб” — таҳлилчилар Россиянинг 9 май парадидаги чеклов ҳақида
17:55 / 29.04.2026