Ўзбекистон | 14:31 / 06.12.2019
10904
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 2022 йилда ШҲТга раислик қилишни режалаштирмоқда

Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги тадбири бўлиб ўтмоқда. Унда Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, сиёсий партиялар вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматовнинг сўзларига кўра, мамлакат 2022 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилишни режалаштирмоқда.

“Биз 2022 йилда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раислик қилишни режалаштирмоқдамиз”, - деди ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.

Унинг айтишича, илгари Ўзбекистоннинг МДҲ доирасидаги ҳамкорлиги чекланган эди. 

“Бугунги кунда Ўзбекистон ушбу тузилма ишида фаол иштирок этмоқда. 2020 йилда мамлакатимиз МДҲга раислик қилади, Тошкентда ушбу ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади”, - дейди Илҳом Неъматов.

Бундан олдин, ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ЕОИИ масаласида Ўзбекистон биринчи навбатда миллий манфаатларга таяниши, ташқи босим йўқ эканини айтганди.

Мавзуга оид