Жамият | 18:13 / 08.12.2019
18355
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ўқувчилар ментал арифметика бўйича жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди

7-8 декабрь кунлари Камбожа пойтахти Пном Пенда UCMAS Ақлий арифметика (ментал арифметика) бўйича болалар маркази томонидан ташкиллаштирилган 24-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Халқаро турнирда жаҳоннинг 85та давлатдан 10та даража бўйича 5 минг бола қатнашди. 

Ўзбекистон жамоаси 4 даража бўйича 13 иштирокчи билан Камбожага борди ва мусобақа якунларига кўра, 4та биринчи ўрин, 5та иккинчи ўрин ва 4та учинчи ўрин қўлга киритилди.

Биринчи ўрин

Юсуфбек Абдураҳимов, 11 ёш. Тошкент «Vosiq International School» ўқувчиси (Intermediate A)

Норбоев Нурмуҳаммад 10 ёш. Тошкент Nova school ўқувчиси (Elementary A).

Мубина Шермуҳамедова, 10 ёш. Тошкент шаҳридаги Сеҳриё мактаби. (Elementary A, 2-даража)

Мирзиёбек Ҳикматуллаев, 12 ёш. Тошкентдаги 94-мактаб ўқувчиси (basic, 1-даража).

Иккинчи ўрин

Хусенов Умиджон 10 ёш. Бухоро 34-мактаб ўқувчиси (Elementary A).

Шодмонова Малика 9 ёш. Бухоро 1- хусусий мактаб ўқувчиси (Elementary A).

Амонов Азизбек 10 ёш. Бухоро 9- мактаб ўқувчиси (Elementary A).

Лутфуллохўжа Ҳамидуллаев, 7 ёш. Тошкентдаги 51-мактаб ўқувчиси (basic, 1-даража).

Лайло Нигматова, 11 ёш. Тошкент шаҳридаги Oxbridge international school (Intermediate A, 4-даража)

Учинчи ўрин

Исломбек Абдураҳимов, 5 ёш. Тошкент шаҳри (basic, 1- даража).

Қайд этилишича, Исломбек Абдураҳимов ментал арифметика бўйича жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон тарихидаги энг ёш бола бўлди.

Шомуродов Насимбек 14 ёш. Бухоро 1- мактаб ўқувчиси (basic).

Миров Мироншох 13 ёш. Бухоро 39-мактаб ўқувчиси (Elementary A).

Шодмонов Сарвар 7 ёш. Бухоро 1- хусусий мактаб ўқувчиси (Elementary A).

Мавзуга оид