Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бош прокурор ўринбосари С.Ортиқова Kun.uz мухбирининг саволига жавобан тергов жараёнида қийноққа солиш билан боғлиқ ҳолатларга муносабат билдирди.

Бош прокурор ўринбосари Президент Шавкат Мирзиёев Конституция кунидаги маърузасида тергов жараёнида видеокузатувнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, суриштирувчи, терговчи ва бошқа ваколатли шахснинг мажбуриятларини қонунларда аниқ белгилаб қўйишни таклиф этгани айтди. Ортиқованинг айтишича, тергов жараёнини видеокузатув мосламалари билан тўлиқ таъминлаш жуда катта маблағни талаб қилиши, буни бирданига амалга ошириш бюджетга оғирлик қилиши ҳақида гапирди.
«Гумонланувчини ушлашдан тортиб то колонияга боргунча ҳар битта терговчининг кабинетида видеокамералар ўрнатилгунча профилактика инспекторининг хонасига ўрнатилса-чи? Битта мониторда катта қилиб қадам-бақадам кўрсатилганда зўр бўларди», — дейди Светлана Ортиқова.

Тадбирда инсонни қадрлаш, ҳурмат қилиш ҳиссини юридик университетдан, ундан ҳам аввал боғчадан шакллантириб бориш кераклиги, шундагина самара бўлиши ҳақида сўз борди.

















