Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликларнинг аксарияти АЭС ва радиация хавфи ҳақида тушунчага эга эмас – сенатор
Сенатор Фаррух Дадахўжаевнинг айтишича, ўзбекистонликларнинг аксарияти АЭС, радиация хавфи, унинг қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида тушунчага эга эмас.
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раҳбари бу ҳақда қўмитанинг 13 январь кунги йиғилишида сўз юритди.
«Эртага қуриладиган атом электр станцияси соғлиқни сақлаш, халқ хўжалиги, ахборот-технологиялари – ҳамма соҳани ичига олган кенг тармоқ. Ҳозир халқимизнинг аксарияти атом энергияси нималигини, радиация хавфи нималигини, у нималарга олиб келишини умуман тушунмайди. Жамоатчиликка бу нарсаларни етказиш керак», – дея Дадахўжаевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қўмита раиси АЭС қурилишида ишловчиларнинг ҳаммасини ҳам хориждан олиб келавермаслик кераклигини, маҳаллий мутахассислардан, айниқса, АЭС қурилаётган Фориш тумани атрофида яшовчиларнинг меҳнатидан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
«Қанча одам ишлайди АЭС қурилишида? Олти мингми? Шундан беш минги четдан келса керак, уларнинг ҳаммаси долларда ойлик олади. Тўғрими? Унинг ўрнига ўзимизникиларни ишлатсак бўлмайдими?» – деди у.
Бунга жавобан «Ўзатом» агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов АЭС қурилишида 8000 нафар мутахассис иштирок этишини, шундан кўпи билан 1000-1500 нафари хориждан таклиф қилиниши, қолганлари маҳаллий ишчилар бўлишини айтиб ўтди.
Фаррух Дадахўжаев хорижлик мутахассисларга тўланаётган пулларни имкон қадар Ўзбекистонда олиб қолиш, бунинг учун Форишда уларнинг қизиқишларига мос кўнгилочар масканлар, хорижликларбоп овқатлар пишириладиган ресторанлар, зарур шароит ва инфратузилмани барпо этиш кераклиги, бунинг ортидан ҳам қанча одам ишли, доимий даромадли бўлишини қайд этди.
Шунингдек, у босқичма-босқич маҳаллий малакали ишчиларни тайёрлаб боришни ҳозирдан бошлаш кераклини урғулади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда АЭС қурилиши 2020 йил бошида бошланади. АЭС яқинида 50 минг кишига мўлжалланган атомчилар шаҳри қурилиши, станция сўнгги авлод ядро реакторларига эга бўлиши ва унда қандайдир авариялар бўлиши эҳтимоли умуман йўқлиги маълум қилинган.
- Фаррух Дадахўжаев: «Ҳар битта патруль пости — криминалнинг уяси»
- Сенатор бир ойлик ҳарбий хизматни босқичма-босқич йўқ қилиш кераклигини айтди
Мавзуга оид
17:20 / 19.05.2026
Советлардан қолган “ёдгорлик” – Кубадаги АЭС нега битмай қолганди?
11:40 / 14.12.2019
«Ҳеч кимнинг ички ишлар ходимларини қонунчиликни бузишда асоссиз айблашга ҳақи йўқ». ИИВ вакили сенаторнинг сўзларига муносабат билдирди
09:55 / 14.12.2019
Сенатор «паспорт стол» фаолиятини танқид қилди
08:22 / 14.12.2019