Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо келишувининг тафсилотлари маълум бўлди
АҚШ ва Хитой савдо келишувининг “биринчи босқичи” бўйича келишувга келди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Пекин 2 йил давомида АҚШдан камида 200 млрд долларлик товарлар ва хизматлар импорт қилишга рози бўлган. Таъкидланишича, Хитой 2017 йилда АҚШдан 130 млрд долларлик товарлар ва 56 млрд долларлик хизматлар харид қилган.
АҚШ эса бунга жавоб чораси сифатида Хитойда ишлаб чиқарилган ва умумий қиймати 160 млрд долларни ташкил қилувчи телефон, ноутбук ва бошқа истеъмол товарларига божлар қийматини оширишни тўхтатади. Бундан ташқари, 120 млрд долларлик бошқа товарларга, жумладан Bluetooth ақлли карнайлари ва қулоқчинларига бож қийматлари 7,5 фоизгача туширилади.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги 86 саҳифлик савдо келишуви Вашингтонда январнинг биринчи ҳафтасида имзоланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026