Жаҳон | 08:10 / 29.12.2019
9055
1 дақиқада ўқилади

NASA’нинг аёл фазогири коинотда қолиш бўйича рекордчи бўлди

Фото: AP Photo/Dmitri Lovetsky

Америкалик астронавт Кристина Кох аёллар ўртасида коинотда қолиш бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.  

Кох Халқаро коинот станциясида 14 мартдан бери қолмоқда. 28 декабрь куни унинг ХКСдаги парвозига 289 кун бўлган.   

Шу тариқа америкалик фазогир ҳамкасби Пегги Уитсоннинг рекордини янгилаган. Уитсон ўз вақтида орбитада 288 кун бўлган.

Янги рекордчи ХКСда 2020 йил февралигача қолиши кутилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид