Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаньяху генерал Сулаймонийнинг ўлдирилиши сабабли Грецияга ташрифини муддатидан аввал якунлади
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши сабабли ўзининг Грецияга ташрифини якунлади. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб Reuters агентлиги хабар берди.
"Бош вазир Нетаньяху Эрон генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши сабабли ўзининг Грецияга ташрифини якунлади", - деди агентлик суҳбатдоши.
Исроил ҳукумати раҳбари Греция, Исроил ва Кипр ўртасидаги Шарқий Ўрта ер денгизи газ қувури бўйича давлатлараро келишувни имзолаш учун Грецияга борганди.
3 январга ўтар кечаси Бағдод аэропорти ҳудудида АҚШ авиазарбалари оқибатида Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) таркибидаги «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ҳалок бўлди.
Эрон олий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоминаий Ироқда генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгани сабабли мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилди ва АҚШдан бунинг учун қасос олинажагини маълум қилди.
Мавзуга оид
20:15 / 05.01.2024
Эрон тарихидаги энг йирик теракт. Бу Яқин Шарққа қандай таъсир кўрсатади?
22:39 / 04.01.2024
Эрондаги терактда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
18:28 / 03.01.2024
Эронда портлашлар. 100 га яқин киши ҳалок бўлган
22:52 / 06.12.2023