Британия ташқи ишлар вазирлиги америкалик ҳарбийлар томонидан эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгандан кейин британияликларни Туркия ва БААда ҳушёр бўлиш лозимлигидан огоҳлантирди.

«Генерал Қосим Сулаймоний ўлимидан кейин Британия фуқаролари бу ҳудудда [Туркияда] ҳушёр бўлишлари ва охирги воқеалардан огоҳ бўлишлари лозим», дейилган вазирликда. 

Шундай тавсиялар британияликлар орасида оммалашган Дубай ва Абу-Даби шаҳарлари борасида ҳам берилган.

Британияликларга, шунингдек, бошқа араб давлатлари - Қатар, Уммон, Кувайт, Баҳрайн, Саудия Арабистони, Яман, Ливан, Исроил, Афғонистон ва Фаластинда эҳтиёткорликни унутмаслик тавсия қилинган.